Главная » 2010 » Ноябрь » 3 » О М О Н А Т – мўминларнинг йўкотган нарсаси
22:02
О М О Н А Т – мўминларнинг йўкотган нарсаси
Аллох бандаларини мўминлар деб номлади. Мўмин мана шу омонатга хиёнат килмайдиган, унга амал киладиган ва уни махкам ушлайдиган кишидир. Омонат амнун-яъни омонлик, бехавотирлик ёки иймон деган сўздан олинган. Омонатга хиёнат килмайдиган киши ёки мўтаман-яъни омонатдор дейилади. Шу сабабли у омонатни хакикий адо этгани учун омонат ва иймон ахлидан деб сифатланади. Аллох субханаху ва таъоло айтади; «Улар ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзларига) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» Мўминлар:8. Бу ерда омонат, банданинг зиммасидаги Аллохни хакларини ва бандаларни хакларини хам ўз ичига олади. Аллох мўминларни риоч килувчилар яъни омонатни хакикий адо этувчилар деб сифатлади. Агар улар мана шу сифатга эга бўлсалар, Аллох ўзининг куйидаги оятида зикр килган нажот топувчи бандалардан бўладилар. «Дархакикат мўминлар нажот топдилар.» Мўминлар:1. Инсон хар кандай холатда хам бу омонатни адо килиши керак. Чунки, у Аллох буюрган хаклардандир. Омонат куйидаги оятда зикр этилган ахд-паймондир; «Улар ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» Мўминлар:8. Бу ахду-паймонларга инсоннинг Роббиси билан килган ахди хам, ўзга инсонлар билан килган ахд-паймонлари хам кириб кетади. Аллох таоъоло ахдни куйидаги сўзи билан янада таъкидлирок килган; «Албатта, ахд-паймон (киёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир.» Яъни унинг вафоси хакида сўралади. Лекин, ахдларниннг энг мухими Аллохга берилган ахддир. «Ахд-паймон берган вактларингизда, Аллохга берган ахдингизга вафо килингиз!» Нахл:91. Инсонларни зиммасига юклатилган энг улуг омонат бу Аллохга берилган ахддир. Хакикий мўмин барча холатда ушбу омонатга риоя килади. Аммо иймони заиф кишиларни бу омонатга енгил-елпи караётганини, уни тўла адо килмаётганини кўрасиз. Бу аслида банданинг иймонидаги нуксон-камчиликдир. Аллохнинг хам, инсонларнинг хам хакларига омонатдор бўлган, унга хакикатан ич-ичидан богланган ва кандай лозим бўлса худди шундай бу омонатни адо килган ишончли, муслим киши бўгани учун Аллох бандасини мўмин деб атади. Мана шу одам мўмин ва аминдир.